ТАНҒИ
Tasnif: сиқиб боғла—'. Умар шойи қийиқ билан пешанасини т а н ғ и б, каравотга ётди (Иброҳим Раҳим). Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'сиқиб ўра—' маъносини англатган тан— феълидан (ДС, 532; ЭСТЯ, III, 146) кучайтириш маъносини ифодаловчи — ы қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик ӊ ундоши нғ ундошларига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: тан— + ы = таны- > танғы—> тäнғи—.