O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРЛОН

Tasnif: ' ола-була', ' хол-хол', ' чавкар'. Т а рл о н бия Бойчибарнинг энаси Чибарнинг товушин тўқайда билди ("Алпомиш"). Бу сифат асли қадимги туркий тилдаги 'соч-' маъносини англатган тар- феълининг (Девон, II, 419) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(ы)л қўшимчасини олган шаклидан -(а)н қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи буғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: (тар- + ыл = тарыл-) + ан = тарылан > тарлан> тäрлâн.