O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРМАШ

Tasnif: маҳкам ушла-', ёпиш-'. "Ана, опанг келди", — деди Муҳаммаджон, этагига тармашган болаларнинг бир-бир бошини силаб (Назир Сафаров). Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'тирна—' маъносини англатган тарма- феълидан (Девон, II, 419) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: тарма— + ш = тармаш- > тäрмäш-. ЎТИЛда бу сўз тирмаш— феълининг иккиламчи шакли сифатида берилган (И, 127). Дарҳақиқат, Девонда бу сўз тырмашды шаклида ҳам келтирилган (И, 241). Кўринадики, бу сўз асли ’тирноқ билан юз терисини тил-’ маъносини англатган тыр- феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи ма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -ш қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; қадимги туркий тилдаёқ биринчи бўғиндаги ы унлиси а унлисига алмашган: (тыр- + ма = тырма-) > тарма- + ш = тармаш-. Асли 'тирна-' маъносини англатган бу феълда маъно тараққиёти (маънода кенгайиш) воқе бўлиб, ўзбек тилида 'маҳкам ёпиш—' маъносини англата бошлаган: ' тирнаб ёпиш—' —» ' маҳкам ёпиш—'.