O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРОҚ

Tasnif: соч—соқолни тараш буюми'. Нима бало, бир ҳафтадан бери сочингга т а р о қ тегмаганга ўхшайди! Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатувчи от асли 'ажрат-', 'бўлак—бўлак қил— маъносини англатган тар- феълининг (ДС, 536) 'такрор' маъносини ифодаловчи —га қўшимчасини олган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 434); кейинчалик ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган (КРС, 706, 707), ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (тар— + ға = тарға-) + қ = тарғақ > тарақ > тäрâқ.