O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРҒИЛ

Tasnif: йўл-йўл сарғиш ва қорамтир рангли'. Cигиp олсанг, таниб ол, таний олмасанг, т а р ғ и л ол (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат (Девон, I, 446) асли 'тарқат-', 'бўлак—бўлак қил—' маъносини англатган тар— феълининг (ДС, 536) ' такрор' маъносини ифодаловчи —ғы қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —л қўшимчаси билан ясалган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (тар— + ғы = тарғы-) + л = тарғыл > тäрғил.