ТАШҚАРИ
Tasnif: ҳовли, хона кабилардан сиртда жойлашган'. Дарвоза очилди, ташқаридан. саман отини етаклаб Ҳасанали кирди (Абдулла Қодирий). Бу сўз асли қадимги туркий тилда ' сирт' маъносини англатувчи таш отидан (ПДП, 427; Девон, III, 166; ДС, 539) жўналиш келишигининг қадимги -қару қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 166); кейинчалик бу келишик шакли истеъмолдан чиққан ва бу сўз яхлитлигича сифатга айланган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига, сўз охиридаги у унлиси и унлисига алмашган: таш + қару ташқару > тäшқäри.
Бу сўз таркибини бошқача талқин қилиш ҳам мумкин: Қадимги туркий тилда 'сирт' маъносини англатган таш отидан -қар қўшимчаси билан ясалган феълга (ДС, 540) -у қўшимчасини қўшиб ясалган (ПДП, 427; ДС, 540); ўзбек тилида юқорида таъкидланган товуш ўзгаришлари воқе бўлган: (таш + қар = ташқар-) + у = ташқару > ташқари.