
ТАҚИНЧОҚ
Tasnif: қулоқ, бўйин, бармоққа тақиладиган безак буюми'. Келиним тақинчоқларга ўч: зирак, маржон, узуклари сон—саноқсиз. Бу сўз ўзбек тилида 'биркит—' маъносини англатувчи тақ— феълига -(и)н қўшимчасини қўшиб ясалган отдан кичрайтириш маъносини ифодаловчи —чақ қўшимчаси билан ҳосил қилинган: (тақ— + ин = тақин) + чақ = тақинчақ.