ТАҒИН
Tasnif: бунинг устига', ' бундан ташқари. Қўйинг—э, эскиларимни шу кияди, салқитимни шу ейди. Т а ғ и н нима керак унга?! (Парда Турсун). Бу сўз асли қадимги туркий тилда шундай маънони англатган тақы сўзига (ПДП, 426; Девон, III, 246; ДС, 536) восита келишигининг —н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 124), маъно тараққиёти натижасида бу сўз равишга айланган; ўзбек тилида қ ундоши ғ ундошига, а унлиси 'ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: тақы + н = тақын > тағын > тäғин. Ўзбек тили шеваларида бу сўзнинг қ ундоши ғ ундошига алмашган қадимги тағи шакли ҳам сақланган (ЎТИЛ, II, 148).