O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЕБРАН

Tasnif: қимирла-, ' чайқал-'. Шифшга осиғлиқ беланчак бир текис тебранаркан, токчадаги чироқ ҳовли юзига узун—узун соя ташлаб ўтарди (Сайид Аҳмад). Бу сўз қадимги туркий тилда ' ҳаракатга кел-, ' қимирла-' маъносини англатган тебра— феълининг (Девон, III, 292; ДС, 546) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини олган шаклига тенг (Девон, И, 279). Ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган тебра- феъли асли теб тақлид сўзининг —(и)р қўшимчасини олиб кенгайган шаклидан —а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 113); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: (теб + ир = тебир) + а = тебира— > тебра—. Тебран—, тебрат— сўзлари ана шу тебра- феълидан —н, —т қўшимчалари билан ҳосил қилинган.