ТЕР
Tasnif: тери остидаги махсус безлар ажратадиган сувсимон шаффоф суюқлик. Уйнинг димлигиданми ёки оғриқ азобиданми, унинг пешанасида майда тер томчилари ялтирарди (Саида Зуннунова). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли тäр I тӭр тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 429; ЭСТЯ, III, 203; Девон, I, 191); кейинроқ ä | ӭ унлиси е унлисига алмашган (ДС, 553): тäр | тӭр > тер.