ТЕР
Tasnif: сочилиб ётган нарсаларни қўл билан бир — ма—бир йиғиб ол—'. Ғуломжон отхонага кириб, тўкилган бедаларни охирга т е р и б солди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл дастлаб тир— тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 430); кейинроқ и унлиси е унлисига алмашган (Девон, III, 196; ДС, 553): тир- > тер-.