ТЕРМИЛ
Tasnif: умид билан суқланиб қара-', 'жовдираб узоқ қараб тур-'. Чол ўғлининг ўйчан кўзларига термилиб Ботиралидан гапира кетди (Ҳамид Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли телмир— тарзида талаффуз қилинган (Девон, II, 208; ДС, 550); ўзбек тилида р, л ундошлари ўрин алмашган: телмир- > термил- (ЭСТЯ, III, 186). Бу сўз асли ’ўнг ва чап томонга қара-’ маъносини англатган (Девон, И, 208), ҳозирги маъноси кейин юзага келган. ЎТИЛдаги таъкиддан маълум бўладики, сўзлашув нутқида бу сўз телмир—, телмӱр— шаклларида ҳам талаффуз қилинади. Асли адабий тил учун қадимги телмир— шаклини танлаш, термил— шаклини сўзлашув нутқига хос деб таъкидлаш тўғри.