
ТИЗГИН
Tasnif: ’иш ҳайвонини бошқариш учун хизмат қиладиган чизимча’, ’ жилов’. Одамнинг т и з г и н и
- ақл (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ’юргиз-’ маъносини англатган тиз- феълининг (ПДП, 431) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ги қўшимчаси олган шаклидан -н қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 431; Девон, I, 326; ЭСТЯ, III, 221): (тиз- + ги = тизги-) + Н = ТИЗГИН.