ТИКАН
Tasnif: ўсимликнинг, ҳайвоннинг ингичка учли, игнага ўхшаб санчиладиган аъзоси'. Т и к а н бўлиб оёққа қадалгунча гул бўлиб кўкракка санчил (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда 'санч-', 'кирит-' маъносини англатган тик- феълидан (ДС, 558: тик- III) — (ä)н қўшимчаси билан ясалган (ДС, 558): тик— + äн = тикäн. Махмуд Кошғарий бу сўзни тик— феълига —кан қўшимчасини қўшиб сифат ясалган, қоидага кўра бу сўз тиккан бўлиши керак эди деб изоҳлайди (Девон, I, 381); тушунтиришидан кўриниб тури Одики, Маҳмуд Кошғарий сифат ясашни феълнинг сифатдош шаклини ҳосил қилишдан фарқламаган.