O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИМДАЛА

Tasnif: тирноқ ёки ўткир учли нарса билан юза ҳолатда бир неча марта тил-', 'тирна-'. "Ҳорма, яхши келдингми?" — деди Шукур чаноқлар бироз тимдалаган кўлини узатиб (Н. Орифжонов). Бу сўз асли қадимги туркий тилда ' тирноқ билан юз терисини тил-' маъносини англатган тыр— феълининг (ЭСТЯ, III, 347) кучайтириш маъносини ифодаловчи -ма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига (ДС, 569) эски ўзбек тилида такрор' маъносини ифодаловчи —ла қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (КРС, 794), кейинчалик рм ундошлари ўрин алмашган, р ундоши д ун дошига, а унлилари ä унлиларига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (тыр- + ма = тырма-) + ла = тырмала— > тымрала— > тимдäлä—.