O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИНҒИРЛАТ

Tasnif: чолғу асбобининг торини черт—'. Мухторжон токчадаги дуторни олиб, т и н ғ и р л а т д и (Ҳамид Ғулом). Бу феъл узбек тилида тинғир товушга тақлид сўзидан -ла қўшимчаси билан ясалган феълга -т орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: (тинғир + ла = тинғирла-) + т = тинғирлат- ЎТИЛга бу феъл тинғ товушга тақлид сўзидан -илла қушимчаси билан ясалган деб ўйлаб, хато равишда тинғиллат— шаклида киритилган.