
ТИРГОВУЧ
Tasnif: кўтариб, суяб туриши учун қўйиладиган таёқ ёки шундай вазифани бажарадиган нарса'. Ер қатлами силжиб шитирлайди, йўғон тирговучлар қисирлаб синади (Сайид Аҳмад). Бу от қадимги туркий тилдаги ’хода’, ’таёқ’ маъносини англатган тир отидан (ЭСТЯ, III, 238) ўзбек тилида -га қўшимчаси билан ясалган феълга —гӱч қўшимчасини қўшиб ясалган; дастлаб -гӱч қўшимчаси бошланишидаги г ундоши в ундошига, сўнгра в ундоши таъсири билан унинг олди даги а унлиси â унлисига алмашган, ӱ унлисининг юм шоқлик белгиси йўқолган: (тир + га = тирга-) + гӱч = тиргагӱч > тиргâвуч. Худди шундай маънони англатувчи
тирагич оти тира- феълидан —гич қўшимчаси билан ясалган: тира— + гич = тирагич.