O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИРМАШ

Tasnif: маҳкам ушла-', 'ёпиш-'. .. ранги қув ўчган, титраб турган Анвар унинг иккинчи оёғига тирмашди (Ҳ.Аҳмар). Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'тирна-' маъносини англатган тырма- феълидан ўзлик маъносини ифодаловчи -ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 345; Девон, II, 241); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: тырма- + ш = тырмаш- > тирмäш-. Асли 'тирна-' маъносини англатган бу сўзда маъно тараққиёти (маънода кенгайиш) воқе бўлиб, ўзбек тилида 'маҳкам ёпиш—' маъносини англата бошлаган: ' тирнаб ёпиш—' , ' маҳкам ёпиш—'.