O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИРСАК

Tasnif: қўлнинг билак суяги букиладиган жойи'. Карим т и р с а г и билан Ойтўтини секингина туртиб кўйди (Ойдин). Бу от қадимги туркий тилда асли 'йиғ-', ’букла- маъносини англатган тир- феълининг (ЭСТЯ, III, 205; Девон, I, 441: тирнак) ’мойил’ маъносини ифодаловчи —си қўшимчасини олган шакли дан ’такрор’ маъносини ифодаловчи -га қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -к қўшимчасини қўшиб ясалган; ўша даврлардаёқ иккинчи бўғиндаги тор унли (Девон, III, 430), сўнгра г ундоши талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 563): [(тир—+ си = тирси—) + га = тирсига—] + к = тирсигак > тирсгак > тирсак.