O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИҚ

Tasnif: бир нарсани бошқа нарсага киргиз—'. Муҳиддин ака телпагининг орқасидан қўлини т иқ и б, бошини қашлади (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли ’туқ-’ маъносини англатган ту- феълидан (Девон, III, 265; ДС, 584) кучайтириш маъносини ифодаловчи -қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган дейилади (ЭСТЯ, III, 339); кейинчалик у унлиси ы унлисига алмашган (Девон,II, 24; ДС, 569), ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ту- + қ = туқ- > тық— > тиқ—.