O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОВАР

Tasnif: айирбошлаш, сотиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот'. Бу дўконда ноёб товарлар билан савдо қилинади. Бу от қадимги туркий тилда та- вар тарзида талаффуз қилинган; (ДС, 542); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: тавар > тâвäр. Бу сўз дастлаб 'уй ҳайвонлари, мол-ҳол' маъносини англатган (ЭСТЯ, III, 115; Девон, I, 343), кейинчалик ' бойлик' маъноси юзага келган ва у ҳозирги илмий термин маъноси учун замин бўлиб хизмат қилган.