ТОВУҚ
Tasnif: гушти, пати, тухуми учун боқиладиган урғочи уй паррандаси'. Бир т о в у қ қ а ҳам сув керак, ҳам дон керак (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли тақуқ тарзида талаффуз қилинган (Девон, И, 330; ДС, 536); кейинчалик ўзбек тилида биринчи қ ундоши ғ ундошига, ғ ундоши ўз навбатида в ундошига, а унлиси â унлисига алмашган: тақуқ > тағуқ > тавуқ > тâвуқ.