
ТОМЧИ
Tasnif: суюқликнинг томиб тушадиган бўлаги'. Бир т о м ч и сув чумолига дарё кўринади (Мақол). Бу сўз қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, томиш ҳаракатини англатган там отининг кичрайтириш маъносини ифодаловчи —чу қўшимчасини олган шаклига тенг (ЭСТЯ, III, 140); Девонда шу сўздан ясалган там- чур- феъли келтирилган: (И, 203, 233). Ўзбек тилида тамчу сўзи таркибидаги а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: там + чу = тамчу > тâмчи.