O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУЙА

Tasnif: ўркачли йирик сутэмизувчи иш ҳайвони'. Ту я чўкса, жой топилади (Мақол). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган сўз ПДПда täbä (428- бетда), tïvä (431- бетда) шаклларида, Девонда mаwa (III, 153), gewa (III, 245), mawi (III, 153), mawaj шаклларида келтирилган (III, 227). Э.В.Севортян луғатида бу сўзнинг айрим туркий тилларда tovä, tïgä каби бир қанча шаклларда мавжуд экани саналган (ЭСТЯ, III, 313, 314). Кўринадики, бу сўз таркибидаги барча товушлар турлича ўзгаришларга учраган. Ҳозирги ўзбек тилига бу сўзнинг бошланишидаги ундош т тарзида, биринчи бутиндаги унли у тарзида, иккинчи бўғин бошидаги ундош й тарзида талаффуз этиладиган шакли етиб келган.