
ТУМАН I
Tasnif: атмосферанинг қуйи қатламларида юзага келадиган майда сув зарралари'. Ҳаво туман бўлганидан ўрмон кўринмас эди (Мумтоз Муҳамедов). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли туман тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 433; Девон, I, 392; ДС, 585); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: туман > тумäн. Бу сўз таркиби ҳақида айтилган фикрлар ишонарли эмас: тум - 'совуқ' + ан,
тум • йум—1 + ан, ту 1 ёп—' + ман каби. Нисбатан
ҳақиқатга яқин деб ду — 1 намлик1 + ман (1 қалин , 'ғуж') каби талқинни келтириш мумкин (ЭСТЯ, III, 295, 296). Бизнингча бу сўзни тум ('намлик') отидан -а қўшимчаси билан феъл ясалган ва ундан -н қўшимчаси билан от ясалган деб изоҳлаш тўғрироқ: (тум + а = ту- ма-) + н = туман > туман.