
БИРЛА
Tasnif: ’Биргаликда’ (эскирган, кўтаринки). Соҳиби хона бир неча меҳмонлар б и р л а келур ("Лайли ва Мажнун" операсидан). Бу равиш қадимги туркий тилда бир сонидан ’бирга’ маъносини ифодаловчи -лä қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, II, 150; ПДП, 372; Девон, I, 405; ДС, 102): бир + лä = бирлä. Сўзлашув нутқида бу равиш биллä тарзида талаффуз қилинади (л ундошининг таъсирида р ундоши л ундошига алмашади): бир + лä > биллä.