O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУТҚАЛОҚ

Tasnif: тўсатдан тутиб қолиб, кишини акашак қилиб қўядиган асаб касаллиги', ' қуёнчиқ', ' эпилепсия '. Соҳиблар миробга: "Тутқалоғи тутди итваччанинг", - деб кулди (Жуманиёз Шарипов). Бу от асли эски ўзбек тилида 'ушла-' маъносини англатувчи тут- феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи қа қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан 'такрор' маъносини ифодаловчи —ла қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -қ қўшимчасини қўшиб ясалган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: [(тут— + қа = тутқа-) + ла = тутқала-] + қ - тутқалақ > тутқäлâқ. ЎТИЛда бу сўз шевага, тутқаноқ шакли эса адабий тилга мансуб деб таъкидланган (II, 235); ваҳоланки тутқаноқ сўзи шева талаффузини акс эттиради: л ундоши ўрнига н ундоши талаффуз қилинади. ЎТИЛда тутқоқ сўзи ҳам келтирилиб, бу сўз тутқалоқ сўзига айнан тенг экани тўғри кўрсатилган. Тутқақ сўзи қадимги туркий тилда 'ушла—' маъносини англатувчи тут— феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи —ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ғ ундоши қ ундошига, а унлиси â унлисига алмашган: (тут- + ға = тутға-) + қ = тутғақ > тутқақ > тутқâқ (ДС, 592).