
ТУТҚУН
Tasnif: асир, 'банди'. Фарзандим, ёлғизим, ғанимларга т у т қ у н бўлиб қолмагин ("Равшан"). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 'ушла— маъносини англатувчи тут— феълидан —ғун қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 411); кейинчалик ғ ундоши қ ундошига алмашган: тут— + ғун = тутғун > тутқун.