
ТУШОВ
Tasnif: от—уловнинг олдинги оёқларини маташ — Тириб боғлайдиган арқон (мослама)'. Эшагидан т у ш о в и қиммат (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли 'боғлам' маъносини англатувчи туш отидан -а қўшимчаси билан ясалган феълга (ДС, 590) -ғ қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, III, 306); кейинчалик ғ ундоши в ундошига, ўзбек тилида в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (туш + а = туша-) + ғ = тушағ > тушав > тушâв.