
ТУҒУРУҚ
Tasnif: туғиш вақти'. Т у ғ у р у қ бошланганини пайқаган қайнанаси дарров "тез ёрдам" машинасини чақирди. Бу от қадимги туркий тилда 'болани дунёга келтир-' маъносини англатувчи тоғ- феълининг туғ— шаклига —(у)р орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан (Девон, И, 84; ДС, 572) эски ўзбек тилида -(у)қ қўшимчаси билан ясалган: [(тоғ- > туғ—) + ур = туғур-] + уқ = туғуруқ.