O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎЗИМ

Tasnif: чидам', 'бардош'. Охирига қадар кутишга куч ва т ў з и м сезмади ўзида (Ойбек). Қадимги туркий тилдаги ' чидамли', ' бардошли', ' улугвор' маъносини англатган тöзун сифатидан (ДС, 583) кўриниб турибдики, қадимги туркий тилда 'чида-', ' бардош бер—' маъносини англатган тöз— феъли мавжуд бўлган (ЭСТЯ, III, 273); тöзим оти ана шу феълга эски ўзбек тилида —(и)м қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: тöз— + им = тöзим > тозим.