O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎЙ

Tasnif: овқатга бўлган талабни қондир-', 'қониб еб-ич-'. Еб тўймаган ялаб т ў й м а с (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл, Маҳмуд Кошғарийнинг таъкидллшича, асли тоз- тарзида талаффуз қилинган бўлиб, ўша даврлардаёқ з ундоши й ундошига алмашган: тоз- > той— (Девон, III, 262). Бу феълни тол— феълига, тоқ сифатига қиёслаб, улар охиридаги -з (> —й), -л, -қ қисмлари қўшимчага тенг деб қаралади; унда тоз- (той-) феъли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' еб-ичиб қониқиш ҳолати' маъносини англатган то отидан —з (> —й) қўшимчаси билан ясалган бўлиб чиқади (ЭСТЯ, III, 252).