
Т УЛҒОҚ
Tasnif: туғиш олдидан тутадиган кучли оғриқ' Султон бузчининг хотини Ойшабибини т ў л ғ о к тутиб ётганда кўча эшигини биров қоқди (Назир Сафаров). Қадимги туркий тилда 'қоринда пайдо бўлиб гуе бураб—бураб тур-' маъносини англатган толға- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган толғақ оти мавжуд бўлиб, ' қоринда пайдо бўладиган оғриқ' маъносини англатган (ДС, 573). ўзбек тилида бу ф таркибидаги а унлиси қ ундоши таъсири билан â унлисига алмашган: толға— + қ = толғақ > толғâқ. Бу сўзнинг ҳозирги ўзбек тилидаги маъноси қадимги туркий тилдаги маъно асосида юзага келган: 'қориндаги оғриқ' -> туғиш олдидаги оғриқ'.
Асли толға— феълини толқин оти билан қиёслашдан куриниб турибдики, бу сўз таркибидаги -ға қисми
' такрор маъносини ифодаловчи қўшимчага тенг; лекин тол— феълининг маъносига изоҳ топилмади (Бу сўз асли ' айлантир—', ' бура—' маъносини англатган феъл бўлса керак).