O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎНКАР

Tasnif: устини остига қилиб қўй-', ' ағдар-'. Купли тўлқин қайиқни тўнкариб ю б о р д и. Бу сўз қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' усти остига ағдарил-' маъносини англатган тон- феълидан -кap орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (КРС, 758); кейинчалик ӊ ундоши н ундошига, г ундоши к ундошига алмашган, о унлисининг юмшснушк белгиси йўқолган: тоӊ- + гар = тоӊгар— > тоӊгар- > тоӊкар- > тонкар-. ЎТИЛда тўнкар— феъли сўзлашув нутқига мансуб деб баҳоланган; чамаси, бу феъл тўнтар— феълининг товуш жиҳатдан ўзгарган шакли деб хато тушунилган.