O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎНТАР

Tasnif: устини остига қилиб қўй-\ 'ағдар-1. Йўлчи .. бир пиёлани тўнтари б, унинг устига шамни ўтқазди (Ойбек). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган сўз тöӊдар— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 406); ўзбек тилида ӊ ундоши н ундошига, д ундоши т ундошига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: тöӊдар— > тöнтар— > тонтар—. Бу сўз асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, 'усти остига ағдарил—' маъносини англатган тöӊ— феълидан -дар орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 277).