O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎП

Tasnif: копток'. Зарб билан тепилган т ў п н и дарвозабон қайтара олмади. Қадимги туркий тилда шундай маъно, Маҳмуд Кошғарий таъкидлашича, топық сўзи билан англатилган, топ сўзи топық сўзининг қисқарган шаклига тенг дейилган (Девон, III, 130). Аслида топ сўзи қадимги туркий тилда мустақил ишлатилган ва ' думалоқ нарса' маъносини англатган; топиқ сўзи эса 'кичик тўп' маъносини билдириб, топ сўзидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи — (ы)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган деб изоҳлаш тўғрироқ. Девоннинг бошқа ерида (Девон, I, 360) бу сўз тобық шаклида келтирилиб, 'човгон билан уриладиган копток' деб изоҳланган. Кўринадики, бу сўз асли топ отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи — (ы)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган, кейинчалик п ундоши б ундошига алмашган.