
ТЎРТ
Tasnif: уч билан беш оралиғидаги бутун бирлик сон. Ёнига т ў р т нафар ясовул олиб Султонали йўлга тушди (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай миқдорни билдирган бу сўз асли тö:рт тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, III, 285); ўша даврлардаёқ ö: унлисининг чўзиқлик белгиси (ПДП, 433; Девон, I, 328; ДС, 581), ўзбек тилида эса юмшоқлик белгиси
йўқолган: тö:рт > торт > торт.