O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎС—ТЎПОЛОН

Tasnif: беҳад тартибсизлик', 'ур—йиқит’. Бола —чақалар бўлмаганидан уйлари бизникига ўхшаган тўс—тўполон эмас, йигинчоқлик (Ғафур Ғулом). Бу жуфт сўзнинг иккинчи қисми алоҳида изоҳланди; биринчи қисми эса асли 'чанг' маъносини англатган тоз сўзи бўлиб (Девон, III, 134), жуфт сўзнинг иккинчи қисми бошланишидаги т ундоши таъсири билан биринчи қисм охиридаги з ундоши с ундошига алмашган: тоз—топалан > тос-топалан.