ТЎҚИ
Tasnif: тўқиш ҳаракатини бажар-'. Мулла билганин ўқир, бўзчи билганин т ў қ и р (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли тоқы— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 284); ўзбек тилида ы унлисининг қатгиқлик белгиси йўқолган: тоқы— > тоқи—. Бу сўз асли ' бир—бирига кирит-' маъносини англатган тоқ- феълидан 'такрор' маъносини ифодаловчи —ы қўшимчаси билан ҳосил қилинган: тоқ— + ы = тоқы—. Э.В.Севортян луғатида бу феъл 'тўқилган мато', 'тўқиш дастгоҳи' маъносини англатган тоқ отидан — ы қўшимчаси билан ясалган деб тахмин қилинади (III, 254).