
ТЎҚМОҚ
Tasnif: дастаси ва уриладиган йўғон қисми ҳам ёғочдан қилинган уриш асбоби'. Тиришганнинг т ў қ м о қ и тошгa чега қоқар (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 'ур-' маъносини англатган тоқи— феълидан (Девон, III, 284; ДС, 576) -мақ қўшимчаси билан ясалган (Девон, III, 192: тоқьшақ); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: тоқы— + мақ = тоқымақ > тоқмақ > тоқмâқ.