
ТЎҚСОН
Tasnif: саксон билан юз оралиғидаги ўнлик миқдор'. У саёҳатдан тўқс о н кундан кейин қайтиб келди. Қадимги туркий тилда бундай миқдор тоқуз он сўзларини қўшиб билдирилган (Девон. I, 410; ДС, 578). Кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; қ ундошининг таъсири билан з ундоши с ундошига, охири о унлиси â унлисига алмашган: тоқуз он > тоқузон > тоқзон > тоқсон > тоқсâн.