У II
Tasnif: III шахс кишилик олмоши. У билан эллик йиллик қадрдонмиз. Бу олмош қадимги туркий тилда ол кўрсатиш олмошидан ўсиб чиққан: ол > ул > у; эски ўзбек тилида бош келишикдаги бирлик шакли ул бўлиб, кўплик шакли ул (ул + ар) ва ал (ал + ар) бўлган; бошқа келишикларнинг бирлик шаклида ан, кўплигида эса ал шаклида ишлатилган: ан + инг, ал + арнинг .. ; демак, эски ўзбек тилида бош келишик бирлик шаклидагина бу олмош таркибидаги о унлиси у унлисига алмашган, бошқа шаклларида эса о унлиси а унлисига алмашган. Ҳозирги ўзбек тилида бу олмош кўплик қўшимчасидан олдин, шунингдек бирликдаги бош, қаратқич, тушум келишикларида у шаклида келади, бирликдаги жўналиш, чиқиш, ўрин келишикларида эса ун шаклида келади (ул
> ун); демак, ҳозирги ўзбек тилида бу олмош таркибидаги у унлиси барча шаклларида ўзгармайди.