O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УВАДА

Tasnif: ’йиртилиб, титилиб кетган’. Эгнида - у в а д а тўн. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’майдала-’, ’парчала-’ маъносини англатган ув- феълининг (ДС, 619) кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси қўшилган шаклидан -т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -а қўшимчасини қўшиб ясалган; ўзбек тилида икки унли оралиғидаги т ундоши д ундошига, а унлилари ä унлиларига алмашган: [(ув- + а = ува-) + т = уват-] + а = увата > увада > увäдä.