O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УВАЛ

Tasnif: ’майда парчаларга ажрал-’. Оҳакка сув тегиши билан у в а л и б кетади. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’парчала-’, ’майдала-’ маъносини анг — латган ув- феълининг (ДС, 619) кучайтириш маъносини ифодаловчи —а қўшимчаси қўшилган шаклидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -л қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (ув- + а = ува-) + л = увал- > увäл-.