УВАЛИ-ЖУВАЛИ
Tasnif: ’кўп майда фарзандли’, ’невара-чеварали’. Икки ёшнинг биргаликда узок, умр кўриб, ували- ж у в а л и бўлишини тилаб дуо қилишди. Бу такрор сифатнинг иккинчи қисми биринчи қисми бошланишига ж товуши қўшиб ҳосил қилинган; биринчи қисм эса қадимги туркий тилдаги ’уруғ’, ’оила', ’уй-жой’ маъносини англатган о:ба отининг оба шаклидан (ДС, 362) -лы қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 401); ўзбек тилида о унлиси у унлисига, б ундоши в ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: оба + лы = обалы > увалы> увäли.