УВУШ
Tasnif: ’баданда қон юришмаслиги оқибатида карахт бўл—’. У в у ш г а н оёғини қўллари билан уқалади. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’майдала-’, ’парчала-’ маъносини англатган ув- феълининг (ДС, 619) кўчма маъносидан ’бироз’ маъносини ифодаловчи -(у)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган: ув- + уш = увуш-.