O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УГРА

Tasnif: ’юпқа ёйилган хамирни 3-4 см узунликда жуда энсиз кесиб тайёрланган суюқ овқат’. Онам тушликка у г р а қилиб қўйган экан. Бу от қадимги туркий тилдаги ’майда' маъносини англатган ӱг | ӱк сифатидан (ЭСТЯ, I, 325) —(ӱ)р қўшимчаси билан ясалган феълга -а қўшимчасини қўшиб ясалган; ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (ӱг + ӱр = ӱгӱр—) + а = ӱгӱра > yгypa > утра. Ўзбек тилида бу от увра шаклида ҳам ишлатилади; бунда г ундоши в ундошига алмашади: угра > увра.