УЗАН
Tasnif: ’чўзилиб ёт-’ (оз ишлатилади). Буни пайқаган Отабек .. юз тубан ерга у з а н д и (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’чўз-’ маъносини англатган уза- феълидан (ДС, 620: uza- 1) ўзлик маъносини ифодаловчи -н қушимчаси билан ҳосил қилинган, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган:уза- + н = узан- > узäн-.