УЗАНГИ
Tasnif: ’миниш ва оёқларни тираб ўтириш учун хизмат қиладиган от абзали’. Чап оёғини узангига қўйиши билан от юриб кетди. Бу от қадимги туркий тилда ’юқорига кўтар-’ маъносини англатган ӱза- феълининг ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини олган шаклидан —гӱ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 624; ДС, 630); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган, сўз охиридаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: (ӱза- + н = ӱзан-) + гӱ = ӱзангӱ > узанги.