O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЗИЛ-КЕСИЛ

Tasnif: ’қатьий’, ’қатьиян’. Ўғлининг узил-кесил гапидан кейин бошқа сўзга ўрин қолмади. Ўғли узил-кесил гапирди. Бу жуфт сўз қисмлари эски ўзбек тилида ӱз- ва кес- феълларидан —(ӱ)л қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган, узул қисмининг иккинчи бўғинидаги у унлиси и унлисига алмашган: (ӱз- + ӱл)-(кес- + ил) = ӱзӱл-кесил > узил-кесил. Бу жуфт сўз сифат маъносида ҳам, равиш маъносида ҳам ишлатилади.